07:20 / 01.04.2020
4 310

Хитойда яна ёввойи ҳайвонлар бозори очилди – мамлакат аччиқ тажрибадан хулоса чиқарадими?

Хитойда яна ёввойи ҳайвонлар бозори очилди – мамлакат аччиқ тажрибадан хулоса чиқарадими?
Фото: AP
Хитойда карантин чекловлари олиб ташланди ва яна ёввойи ҳайвонлар бозорлари очилди. Мамлакатда коронавирус устидан «ғалаба қозонилгани» эълон қилинганидан сўнг, ҳукумат одамларни кундалик ҳаётга қайтишга чақирди. Натижада, кўршапалаклар, чаёнлар, қуёнлар, ўрдаклар, итлар, мушуклар, бошқа ёввойи ҳайвонлар ва ҳашаротлар билан савдо қилувчилар яна ўз фаолиятини бошлаб юборишди.

Daily Mail журналисти хабарига кўра, карантин олиб ташланганидан сўнг, минглаб одамлар Хитойнинг жанубий-ғарбидаги Гуилин бозорига ошиқишган. У ерда Хитойнинг анъанавий қишки таомлари таркибига кирувчи итлар ва мушукларнинг гўшти таклиф қилинмоқда.

«Бу ерда ҳамма инфекцияга барҳам берилди ва хавотирли нарса йўқ, деб ҳисобламоқда. Коронавирус – маҳаллий аҳоли учун ўзгаларнинг муаммоси», - деб хитойлик мухбирнинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Донгуандаги ёввойи ҳайвонлар бозорига борган журналист ҳам ҳаммаси аввалгидек яна ўз жойига қайтганини таъкидлади.
«Ягона фарқ шундаки, бозор қўриқчилари суратга олаётганларни тўхтатишга уринмоқда», - деди у.

Коронавирус тарқалишининг илк ҳолатлари Уҳан шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бозорида аниқланган эди. Бироқ, расмий Пекин бир неча ҳафта давомида буни яширди. Ҳатто, бу ҳақда хабар берган Ли Вэньлянни ёлғон маълумот тарқатганликда айблади. 33 ёшли шифокор кейинчалик коронавирус туфайли вафот этди.

Энди инфекция тарқалиши суратлари пасайганидан сўнг, Хитой ҳукумати эпидемияни бошқа мамлакатдан кириб келгани ҳақидаги ғояни илгари сурмоқда. Хусусан, Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган хабарда вирус илк маротаба ўтган йилнинг ноябрь ойида Италияда пайдо бўлгани ҳақида ёзилган.

Бундан ташқари, Хитой мулозимлари ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ҳолда, вируснинг АҚШ ҳарбийлари томонидан тарқатилгани ҳақидаги фитна назариясини ҳам дастакламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда яна ёввойи ҳайвонлар бозори очилди – мамлакат аччиқ тажрибадан хулоса чиқарадими?