09:27 / 01.04.2020
2 665

Қозоғистонда биринчи марта ҳомиладор аёл коронавирусга чалинди

Қозоғистонда биринчи марта ҳомиладор аёл коронавирусга чалинди
Фото: Pexels
Қозоғистонда ҳомиладор аёл коронавирусга чалинди, деб хабар бермоқда Tengrinews. Аёл KTK телеканалига берган интервьюсида ўзининг аҳволи ва касаллик қандай кечаётгани ҳақида гапириб берган.

Қайд этилишича, коронавирус борлиги аниқланган 25 ёшли Тогжан Айтпайнинг ҳомиласи 4 ойлик. У касаллик ҳақида 28 март, шанба куни, билган. Касаллик белгиларидан фақат қуруқ йўтал ва томоқда муаммолар кузатилган.

«Менда фақат томоғим ишиб, йўтал бор эди, холос. Тана ҳароратим узоғи билан 36,6 бўларди. Аввалига даҳшатга тушдим. Ўзингиздан эмас, болангиздан хавотир оларкансиз. Бола тўлиқ шаклланиб бўлганини ва унга менга берилаётган дорилар таъсир қилмаслигини айтишди», — дейди аёл.

Унинг сўзларига кўра, у ўзини яхши ҳис қиляпти. Бўлажак она дори-дармонлардан вирусга қарши препаратлар ва иммунитетни мустаҳкамлайдиган витаминлар қабул қилмоқда.

«Шифокорлар бераётган дорилар ҳақида сўрадим. Улар ҳомила учун зарарсиз эканлигини айтишди. Вирусга қарши препаратлар экан. Кунда 2 маҳал — эрталаб ва кечаси қабул қиламан, яна аскорбин кислотасини ҳам», — дея қўшимча қилган Тогжан.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 325 кишига етди. Мамлакатда 21 киши вирусдан даволанишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда биринчи марта ҳомиладор аёл коронавирусга чалинди