11:53 / 01.04.2020
3 025

Америкалик миллиардер карантинни дунёдаги энг катта шахсий яхтасида ўтказмоқда

Америкалик миллиардер карантинни дунёдаги энг катта шахсий яхтасида ўтказмоқда
Фото: Instagram / @davidgeffen
Америкалик продюсер ва миллиардер Дэвид Геффен коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантинни ҳашаматли Rising Sun яхтасида ўтказаётгани билан мақтанди, деб ёзади «Korrespondent.net». Миллиардер Instagram’даги саҳифасида яхта суратлари билан бўлишди.

«Карантинни Гренадинада ўтказяпман. Умид қиламанки, ҳамманинг хавфсизлиги таъминланган», — деб ёзади миллиардер.
Геффен карантинни ўтказаётган кема дунёдаги энг йирик яхта ҳисобланади. Унинг узунлиги 138 метр.


200 миллион долларлик беш қаватли яхта 2004 йилда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Oracle компанияси асосчиси Ларри Эллисоннинг буюртмасига биноан қурилган.
Яхтада вертолёт қўниши мумкин бўлган баскетбол майдони, кинотеатр, тренажёр зали, спа ва лифт бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик миллиардер карантинни дунёдаги энг катта шахсий яхтасида ўтказмоқда