
Фото: Pixabay
Польшадаги Острув-Велькопольский шаҳридан бўлган фуқаро хориждан қайтиб келиб, оила аъзоларига коронавирус юқтириб қўймаслик учун ўзини ўзи автомобилида изоляциялади, деб хабар беради Дарё нашри.
Хориж сафаридан Польшага қайтиб келган эркак ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Шунда у дарҳол шифохонага йўл олиб, кўрикдан ўтишга қарор қилган. Шифокорлар унга бронхит ташхисини қўйиб, бу каби аломатлар билан уни шифохонага ётқиза олмасликларини, коронавирус учун топширилган тест натижаларини эса уйда кутишига тўғри келишини билдирган.
Бироқ ҳайдовчи оиласи хавфсизлигини таъминлашнинг ажойиб йўлини топган: эркак уч кун давомида, натижалар келгунига қадар машинаси ичида яшаган. Ҳайдовчида COVID-19 коронавируси тасдиқланмаган ва у уйига кирган.
Бугунги кунга келиб Польшада коронавирус билан касалланганларнинг сони 1,9 минг кишига етган, 26 киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг