
Фото: kremlin.ru
Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова касаллик юқтириш ҳолатлари ўсганини тасдиқлади.
Россияда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда, деди мамлакат президенти Владимир Путин.
«Мамлакатда вазият мураккаблашмоқда, дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият жудаям мураккаб», — деди Путин ҳукумат аъзолари билан видеоконференция шаклида ўтган йиғилишда.
У жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 850 мингдан ошганини, Россияда эса 2777тага етганини эслатиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова касаллик юқтириш ҳолатлари ўсганини тасдиқлади.
«Коронавирус инфекцияси юқтирган фуқаролар сони ўтган суткада 18,8 фоизга ўсди», — деди Голикова.
Голикованинг сўзларига кўра, кўрсаткичнинг ўсиши тест олишнинг кенгайиши билан ҳам изоҳланади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга фавқулодда вазият режимини киритиш ваколатини берувчи қонунни имзолаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар