13:00 / 02.04.2020
3 171

Коронавирусни иккинчи марта юқтириб олиш мумкинми? Вирусолог фикри

Коронавирусни иккинчи марта юқтириб олиш мумкинми? Вирусолог фикри
Covid-19’ни қайта юқтириш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар Хитойнинг Уҳан шаҳри билан боғлиқ. 18 мартдан 22 март кунига қадар мамлакат ичида вирус юқтириш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилмади. Бу коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича катта аҳамиятга эга бўлди ва дунёнинг бошқа давлатлари томонидан карантин чоралари самарасини тасдиқловчи мисол бўлиб хизмат қилди.

Бироқ NPR нашрининг ёзишича, Уҳан аҳолисининг аввал коронавирус билан касалланган бир қисми тестдан ўтказилганида уларда вирусни юқтириш ҳолати аниқланган.
Шаҳардаги баъзи карантин муассасаларининг маълумотларига қараганда тузалганларнинг 5-10 фоизи SARS-CoV-2 билан зарарлангани аниқланди.

Беморларнинг айримлари белгиларсиз ташувчилар бўлиб чиқди. Бу CoVID-19 белгилари намоён бўлмаслиги, лекин бошқаларни зарарлаши мумкинлигини англатади. Шу сабабли баъзи мутахассислар Уҳанда вирус тарқалишининг авж олиши якунланмаган деб ҳисоблашмоқда.

Тестнинг иккинчи марта ижобий чиқиши вирус такроран юқтирилишини англатадими? Вирусологлар бунинг эҳтимоли жуда кам деб ҳисоблашмоқда. Бироқ буни аниқ билиш учун маълумотлар етарли эмаслиги, жуда кам вақт ўтгани ҳақида огоҳлантиришмоқда.

Ана шу ноаниқлик ва ҳақиқий «инфодемия»ни ҳисобга олиб, интернетда фейк маълумотлар тарқалди. Уларга қарши курашиш учун RA Capital Management Бостон инвестицион фирмаси таъсисчиларидан бири ва раҳбари, вирусолог Питер Колчинский ўз твиттерида бу борадаги қизиқарли фикрлари билан ўртоқлашди.

Колчинский буни 3та нарса билан тушунтириш мумкин деб ҳисоблайди.

1) Беморлар ҳақиқатан ҳам тузалишган ва организм вирусдан тозаланиш жараёнида бўлиши мумкин. Бу аста-секинлик билан содир бўлади. Чунки иммун тизими ҳар бир зарарланган ҳужайра ва муайян вирус заррачаларини «овлайди». Шунинг учун, тузалаётганда организмда вируснинг айрим қисмлари мавжуд бўлиши мумкин.

2) Тестлар вирусли ирсий материални аниқлаш учун ҳаддан ташқари сезгир бўлиши мумкин. Натижада бу иммун тизимининг вирусни енгган ноинфекцион қўшимча маҳсулоти бўлсада, уни аниқлай олган.

3) Шуни эсдан чиқармаслик лозимки, тестлар ёлғон ижобий натижа бериши ҳам мумкин. Бунинг сабаби суртма материалнинг етарли миқдорини тўплай олмагани ёки тўғри қайта ишланмагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунинг учун ижобий чиққан кейинги такрорий тест янги эмас, аввалги инфекция ҳақида гувоҳлик бериши мумкин.

Колчинскийнинг фикрига кўра, Covid-19’ни қайта юқтириб олиш ҳақидаги миш-мишлар тузалган беморларнинг вирусни ҳақиқатан ҳам иккинчи марта юқтириб олганини англатмаслиги керак. Вирус материалининг ҳатто паст даражаси ҳам у бошқалар учун юқумли эканини англатади.

Бироқ коронавирусни қайта юқтириб олишга вирусологнинг шубҳа билан муносабатда бўлишининг асосий сабаби олимлар вирус ва тузалиш ҳақида етарли маълумотга эга. Беморлар касалликни иммун тизими ёрдамида енгиб ўтишди. Юқори концентрациядаги вирусни енгган иммунитет бошқа ташувчилардан келган ҳар қандай кам миқдорини осонлик билан енгади.

Иммунитетнинг ишлашига оид маълумотларга таянган ҳолда Колчинский Covid-19’ни қайта юқтириб олиш ҳолатлари ҳақидаги хабарларни тестнинг мукаммал эмаслиги билан боғламоқда. Вазият шундайки, янги коронавирус инсоният учун шокка айланди. У ўзини фанга маълум бўлмаган тарзда тутяпти. Шунинг учун янги вирус ҳақидаги маълумотларни расмий манбалар, масалан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайтидан олиш зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни иккинчи марта юқтириб олиш мумкинми? Вирусолог фикри