16:18 / 02.04.2020
5 136

Хитойда яна кўршапалакларни истеъмол қилиш бошланди

Хитойда яна кўршапалакларни истеъмол қилиш бошланди
Хитой аҳолиси коронавирус эпидемияси ортда қолганидан кейин кўршапалакларни истеъмол қилишга қайтдилар, деб хабар қилмоқда Daily Mail.
Хитой бозорларида халқ табобати воситаси сифатида чаён билан бирга кўршапалаклар сотилиши бошлаб юборилган.

Нашр мухбири шахсан Гуйлиндаги одам гавжум бозорда бўлган. Бу ердаги вазият унга эпидемиядан олдинги ҳолатни эслатган. Уй ҳайвонларининг занг босган қафасларда сақланишини, ерда эса қонга беланган ҳайвон таналари сочилиб ётганини кўриш мумкин.

Бозорда "кун таоми" аввалгидек кучук ва мушук гўшти. Хитой жанубидаги Дунгуанда ҳам шундай бозор ишга туширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил охирида Уханда янги турдаги коронавирус эпидемияси бошланган эди. Кейинчалик Хитой олимлари одамга инфекция кўршапалакдан юқтирилганини аниқлашди. Улар Ухань гўшт бозорида сотилган. Мутахассислар айнан кўршапалаклардан инсонларга ўта хавфли бўлган ўндан ортиқ ўлим вирусини ташувчиси юқтирилган, деб ҳисоблайдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда яна кўршапалакларни истеъмол қилиш бошланди