16:55 / 02.04.2020
3 380

Нефть нархи кескин ошди

Нефть нархи кескин ошди
Фото: EPA/Alejandro Ernesto
Аввалроқ Дональд Трамп Москва ва Ар-Риёд яқин кунларда нефть бозоридаги вазият бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиши мумкинлигини айтганди.

2 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувга эришиши мумкинлиги тўғрисидаги баёнотидан сўнг нефть нархи кескин кўтарилди.

Лондондаги ICE биржасида Brent русумидаги нефть нархи 9,4 фоизга ошди ва 27,31 долларни ташкил этди. WTI русумидаги нефть нархи 8 фоизга кўтарилиб, 22 долларга етди.

Аввалроқ Дональд Трамп Москва ва Ар-Риёд яқин кунларда нефть бозоридаги вазият бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиши мумкинлигини айтганди.

30 март куни Россия президент Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилиб, жаҳон нефть бозори ҳолати бўйича фикрлар алмашишган ва бу масалада энергетика вазирлари даражасида икки томонлама маслаҳатлашув ўтказишга келишиб олишгани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нефть нархи кескин ошди