Фото: Liu Kun / Keystone Press Agency / Global Look
Биринчи гуруҳдагилар оз миқдорда, иккинчи гуруҳ ўртача ва учинчи гуруҳ юқори миқдордаги вакцина билан эмланади. Клиник тадқиқотлар йил охирига қадар давом этади.
Хитой олимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг самараси тўғрисида янада аниқроқ натижага эга бўлиш учун уни хорижда синаб кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Хитойда янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари 16 мартда бошланган. Синовларда 108 нафар кўнгилли иштирок этмоқда. Улар 36 кишидан 3та гуруҳга бўлинган.
Биринчи гуруҳдагилар оз миқдорда, иккинчи гуруҳ ўртача ва учинчи гуруҳ юқори миқдордаги вакцина билан эмланади. Клиник тадқиқотлар йил охирига қадар давом этади. Тадқиқотларнинг биринчи босқичи бошланган.
Респиратор касалликлар бўйича давлат лабораторияси вирусологи Чэнь Линнинг сўзларига кўра, синовларнинг иккинчи ва учинчи босқичлари учун минглаб кишилар керак бўлади ва синовларнинг вирусдан кўп зарарланган мамлакатларда ўтказилиши тезроқ ва аниқроқ натижаларга эга бўлишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади