18:43 / 02.04.2020
2 393

YouTube Хитойнинг TikTok сервисига рақобатчи яратиш устида иш бошлади

YouTube Хитойнинг TikTok сервисига рақобатчи яратиш устида иш бошлади
Фото: 3Dnews
YouTube қисқа видео фойдаланувчилари учун янги Shorts номли сервис яратишни бошлади. Маълумотларга кўра, ушбу сервис YouTube мобил дастурининг бир қисмига айланиб, TikTok’нинг рақобатчисига айланади. Shorts жорий йил охирига қадар тақдим этилиши кутилмоқда, деб хабар беради 3Dnews'га таяниб Дарё нашри.

Shorts кичик ҳажмдаги видеоларни YouTube кутубхонасидаги мусиқий композициялар билан бирлаштириш ва уни платформада эълон қилиш имкониятига эга. Бу эса Shorts бутун дунёда машҳурликка эришган Хитойнинг TikTok сервиси каби ишлашидан далолат беради.

YouTube расмийлари ҳозирча ушбу маълумотларга изоҳ беришдан бош тортмоқда. Таъкидланишича, Facebook, Instagram ва Snapchat каби йирик ижтимоий тармоқ сегменти вакиллари TikTok’нинг ўсишини диққат билан кузатиб бормоқда, бироқ фақат YouTube’гина Хитой сервисига рақобатчи бўлишга «жазм этган» кўринади.

YouTube бош директори Сьюзан Войчицки интервьюларининг бирида компания қисқа видеоларга мўлжалланган сервисни ишга тушириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида айтган. Бундан келиб чиқадики, YouTube TikTok’нинг ҳақиқий рақобатчисини яратмоқда. Ҳозирда коронавирус пандемияси сабаб кўплаб одамлар уйда қолмоқда. Бу эса Shorts каби сервислар инсонлар овунчоғига айланиши учун яхши имконият.

Аввалроқ Instagram ҳам TikTok’ка ўхшаш Reels дастурини синовдан ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди.

TikTok қисқа мусиқий видео яратишга, жонли эфирларни амалга оширишга ва хабар алмашишга имкон берувчи ижтимоий тармоқ сервиси ҳисобланади. 2016 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилган дастур Хитойда қисқа видеолар бўйича етакчи ижтимоий тармоқ ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » YouTube Хитойнинг TikTok сервисига рақобатчи яратиш устида иш бошлади