19:03 / 02.04.2020
2 893

Лукашенко: глобал ўйинчилар коронавирусдан дунёни урушсиз бўлиб олишда фойдаланиши мумкин

Лукашенко: глобал ўйинчилар коронавирусдан дунёни урушсиз бўлиб олишда фойдаланиши мумкин
Фото: Михаил Климентьев/ТАСС
Александр Лукашенко Беларусь коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият бўйича жамоатчиликка ҳаққоний маълумотлар тақдим этаётганини билдирди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко глобал ўйинчилар коронавирусдан дунёни урушсиз бўлиб олишда фойдаланиши мумкин, деб ҳисоблайди. У бу ҳақда "Мир" телерадиокомпаниясига берган интервьюсида айтди.

Унинг сўзларига кўра, бугун кўпчилик асосий савол устида бош қотирмоқда: коронавирус пандемиясидан сўнг нима бўлади.
"Эмманюэль Макрон буни уруш деб атади, дунёнинг энг кучлилари коронавирус васвасаси, инфодемия орқали дунёни бўлиб олишни хоҳлаётганга ўхшамаяптими?" – деди Беларусь президенти.

Лукашенко Беларусь коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият бўйича жамоатчиликка ҳаққоний маълумотлар тақдим этаётганини билдирди.
"Беларусь ниманидир яширяпти ва вирус бўйича ишламаяпти деб айюҳаннос солишмоқда. ЖССТ ўчоқлар, нуқталар бўйича ишлашни тавсия қилмоқда. Яъни агар ўчоқни кўрсак, унга ташланяпмиз ва беморни ҳам, унинг атрофидагиларни ҳам даволашни бошлаяпмиз. Дунёда ҳеч ким бундай ишламаяпти. Улар фронт бўйлаб кетишмоқда. Шаҳарни ўраб олишяпти – чиқиш ҳам, кириш ҳам йўқ ва ҳаммани уйларига қамаб қўйишди", - деди у.

Охирги маълумотларга кўра,Беларусда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 160дан ортиқ ҳолат қайд этилган, 2 киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко: глобал ўйинчилар коронавирусдан дунёни урушсиз бўлиб олишда фойдаланиши мумкин