
Фото: Kremlin.ru
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз халқига иккинчи мурожаат билан чиқиш қилди. У 30 апрелгача иш кунларини бекор қилиб, ҳудудларга қўшимча ваколатлар берди.
Россия президенти аҳолининг сантария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш учун жорий этилган «дам олиш кунлари»нинг апрель ойи охиригача чўзилишини эълон қилди.
«Агар шароит тақозо этса, эълон қилинган дам олиш кунларини қисқартириш томонга тузатамиз», – дея Россия президенти сўзларини келтирмоқда РБК.
Ўтган сафар Путин 25 март куни россияликларга телемурожаат қилиб, 30 мартдан 5 апрелгача ишланмайдиган ҳафтани эълон қилган эди.
Корхоналар бу ҳолатда ходимларнинг маошларини сақлаб қолишлари шарт эди. Дам олиш кунлари меҳнат таътили ҳисобидан қопланмаслиги эълон қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар