23:00 / 02.04.2020
3 867

Профессор: коронавирус ёзда йўқолиб, қишда яна пайдо бўлиши мумкин

Профессор: коронавирус ёзда йўқолиб, қишда яна пайдо бўлиши мумкин
Фото: «Vse42.ru»
COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси бир йилдан сўнг такрорланиши, янада агрессивроқ касаллик пайдо бўлиши мумкин, дейди шифокор-эпидемиолог Игорь Гундаров.

Профессор ва тиббиёт фанлари доктори Гундаровнинг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси мавсумий касаллик ҳисобланади — қишда фаоллашади, ёзда йўқолади, кейинги йил қишда эса унинг тарқалиши билан боғлиқ вазият такрорланиши ҳеч гап эмас.

Унинг фикрича, бу йил қишдаги COVID-19 пандемиясига соғлиқни сақлаш тизимидаги муваффақиятлар сабаб бўлди — уларнинг шарофати билан гриппнинг А ва Б типлари деярли йўқ қилинди, коронавирус штаммлари эса уларнинг ўрнида бўшаб қолган жойда кўпая бошлади.

«Этик билан бир вирусни эзиб ўлдириб, унинг ўрнида бошқасини етиштирдик. Коронавирус гриппга қараганда кучлироқ бўлиб чиқди. Кейинги касаллик янада агрессивроқ бўлиши мумкин», — дейди эпидемиология ва профилактика соҳасидаги мутахассис.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Профессор: коронавирус ёзда йўқолиб, қишда яна пайдо бўлиши мумкин