06:00 / 03.04.2020
2 506

Samsung коронавирус билан касалланган беморларга бепул смартфон тарқатмоқда

Samsung коронавирус билан касалланган беморларга бепул смартфон тарқатмоқда
Фото: 3Dnews
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси коронавирус билан касалланган беморларга карантин муддати зерикишсиз ўтиши учун планшет ва смартфонларини совға қилмоқда, деб хабар бермоқда CNET.

«Биз карантинда бўлган беморларга қариндошлари ва дўстлари билан алоқада бўлиб туришлари учун смартфон ҳамда планшетлар беряпмиз. Бундан ташқари, шифохоналар ва карантин марказларига ҳаво тозалагич ва бошқа қурилмаларни етказиб беряпмиз. Шунингдек, болалар ўқишни масофадан туриб давом эттиришлари учун турли таълим муассасаларини керакли қурилмалар билан таъминлаяпмиз», — дейилади компания баёнотида.

Samsung компанияси маҳаллий ҳукумат ва жамиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳозирга қадар 26 миллион доллар ажратди.

COVID-19 коронавируси пандемияси бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берди. Шунингдек, кўплаб технологик компаниялар жабр кўрди, дўконлар ва офислар ёпилди, ходимлар сони қисқартирилди, қолганлар эса масофадан туриб ишлашга ўтди. Коронавирус Samsung компаниясига ҳам зарар етказди. Унинг фабрикаларида илк беморлар пайдо бўлди, компания АҚШдаги дўконларини ёпди, бундан ташқари, ходимларининг маошларини камайтирди.

Таъкидланишича, компания муҳандислари тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалаш бўйича Жанубий Кореянинг бошқа компаниялари билан ишлаб келмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Samsung коронавирус билан касалланган беморларга бепул смартфон тарқатмоқда