Фото: Reuters
Саудия Арабистони ҳукумати мусулмонлар учун муқаддас бўлган Макка ва Мадина шаҳарларида комендантлик соатини жорий қилди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканали хабар берди.
Энди ҳар иккала шаҳар аҳолиси фақат зарурат бўлган ҳолатларда (озиқ-овқат сотиб олиш ёки тиббий ёрдам олиш учун) соат 6:00 ва 15:00 оралиғида уйдан чиқиши мумкин. Фуқароларга ўз кварталлари доирасида ҳаракатланиш тавсия қилинади.
Тадбиркорликнинг ҳар қандай тури тўхтатилади. Фақат дорихоналар ва озиқ-овқат дўконларининг ишлашига рухсат берилади.
Саудия Арабистони қироллиги Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, бу чекловлар ҳарбийларга, хавфсизлик хизмати ходимларига, оммавий ахборот воситаларига, шунингдек, тиббий муассаса ходимларига тааллуқли эмас.
Телеканал берган маълумотга кўра, 3 апрель ҳолатига Саудия Арабистонида коронавирус билан хасталанганлар сони 1885ни ташкил қилади. Улардан 21 нафари вафот этган, 328 нафари соғайиб кетган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Россия кучлари Украина қўмондонлари тўпланадиган марказга зарба берди