10:53 / 03.04.2020
2 066

АҚШда бир сутка ичида мингдан ортиқ одам коронавирус оқибатида вафот этди

АҚШда бир сутка ичида мингдан ортиқ одам коронавирус оқибатида вафот этди
Фото: Reuters
АҚШда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 5926 кишига етди. Бу ҳақда вирус тарқалишини реал вақтда кузатаётган Жон Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Frans Press агентлиги маълумотларига кўра, АҚШда ўтган бир сутка ичида 1169 киши коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган.
Таъкидланишича, коронавирус тарқалганидан буён қайд этилган энг юқори ўлим кўрсаткичидир. Бундан олдинги «рекорд» Италияга тегишли эди. Мамлакатда 27 март куни 969 киши вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ рўйхатга олинган ҳолатлар сони бир миллиондан ошди, 210 мингдан ортиқ бемор соғайиб улгурган, 51,3 минг киши эса коронавирусдан вафот этган. Ўзбекистонда эса 205 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, улардан 25 нафари соғайган, икки нафари вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)