17:53 / 03.04.2020
3 206

Сингапурда коронавирус биринчи бор белгиларсиз ташувчи орқали юқиши мумкинлиги тасдиқланди

Сингапурда коронавирус биринчи бор белгиларсиз ташувчи орқали юқиши мумкинлиги тасдиқланди
Фото: Reuters
Сингапурда ҳеч қандай касаллик белгилари кузатилмаган шахс орқали вирус юқиши билан боғлиқ биринчи ҳолат аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда АҚШ касалликлар назорати ва профилактикаси марказига таяниб, The Straits Times газетаси хабар берди.

«Икки мамлакат экспертлари Сингапурда 23 январдан 16 мартга қадар COVID-19 коронавирусининг тарқалиш манбаларини ўрганган. Маълум бўлишича, камида ўн киши вирусни касаллик белгилари кузатилмаган ташувчилардан, хусусан, Ухандан келган икки туристдан юқтириб олган», — дейди Сингапур юқумли касалликлар департаменти директори Вермон Ли.

Мутахассисларнинг фикрича, коронавирусга чалинган одам касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлишидан уч кун олдин вирусни бошқаларга юқтириши мумкин. Маҳаллий мутахассислар вируснинг бундай тарқалиши жиддий хавф туғдириши мумкинлигини айтмоқда, чунки ҳозирда кўрилаётган профилактика чораларининг аксарияти аллақачон аломатлари бўлганлар учун қўлланилади. Масалан, тана ҳарорати назорати, шамоллаш, йўтал ва бошқалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, ушбу босқичда энг муҳим нарса — ижтимоий масофаланиш, бошқалар билан алоқаларни минимумга тушириш.
Ҳозирда Сингапурда коронавирус билан касалланганлар мингдан ошган бўлиб, тўрт киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сингапурда коронавирус биринчи бор белгиларсиз ташувчи орқали юқиши мумкинлиги тасдиқланди