06:50 / 04.04.2020
3 307

Буюк Британия ҳам коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди

Буюк Британия ҳам коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди
Фото: AFP
Буюк Британияда бир кун ичида коронавирусдан 684 киши вафот этиб, қурбонлар умумий сони 3605 нафарга етди. Бу ҳақда қиролликнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Қиролликда умумий касалланганлар сони 38 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Британия коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича Хитойдан ўзиб кетиб, дунё бўйича 5-ўринга чиқди. Коронавирус тарқалиши бошланган Хитойда вирусдан вафот этганлар сони 3322 нафарни ташкил қилмоқда. Хитойда коронавирус тарқалишига деярли барҳам берилган бўлса, Британияда касалланиш ва ўлим ҳолатлари ўсиши тезлашмоқда.

Аввалроқ мамлакат бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалинганди. Охирги маълумотларга кўра, у ҳозирча уйда карантинда қолади, чунки унинг тана ҳарорати баландлигича қолмоқда.

Бу орада коронавируснинг яна бир жабрдийдаси - Британия валиаҳд шаҳзодаси Чарльз касалликдан фориғ бўлди. Бироқ унга ҳозирча бошқалар билан алоқа қилмаслик тавсия қилинган. 3 апрелда шаҳзода видеоалоқа орқали коронавирусга чалинганлар учун мўлжалланган янги шифохона очилишида қатнашган.

Шунингдек, 5 апрелда Британия қироличаси Елизавета II пандемия ортида миллатга мурожаат қилмоқчи.
Айни вақтда коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Италия 1-ўринда турибди. Ушбу мамлакатда вафот этганлар сони 14681 нафарни ташкил қилмоқда. Британия бу борада Италия, Испания (10935 қурбон), АҚШ (6803 қурбон) ва Франциядан (6507 қурбон) кейинги ўринни эгалламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британия ҳам коронавирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди