Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов карантин чоралар даврида меҳнат патент тўловларини бекор қилиш тўғрисида бош вазир Михаил Мишустинга видео мурожаат тайёрлади.
Коженов ўз мурожаатида, коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли карантин чоралар жорий этилгандан сўнг Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар жуда қийин вазиятга тушганини билдирди: ишсиз ҳафталар ва ўзини изоляция қилиш режими туфайли кўплаб мигрантлар ишсиз қолди, чегаралар ёпилгани сабабли ватанларига қайта олишмаяпти. Мигрантларда пуллар тугамоқда, агар иш бўлмаса, патент тўловини тўлай олишмайди.
Коженов барча мигрантлар номидан бир ёки уч ойга "патент тўловини тўлашдан таътил"ни жорий этиш ташаббуси билан чиқди.
Хорижий фуқаролар Россия ҳукуматидан мураккаб вақтда уларни қўллаб-қувватлашини сўрамоқдалар.
Видеороликка ишсиз қолган мигрантларнинг мурожаатларини қўшиб, илова қилинган.
Чет эллик фуқаролар ҳисобида ҳар йили давлат бюджетига 60 млрд рубл маблағ келиб тушади.
Эслатиб ўтамиз, Россия ИИВ коронавирус тарқалиши туфайли хорижий фуқаролар 2020 йил 1 мартда мамлакатда вақтинчалик бўлиш муддатини ҳеч қандай муаммосиз чўздириш имконияти тақдим этилди.
Бунинг учун мигрантлар ўзлари бўлган жойга энг яқин Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлимига тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди