09:30 / 04.04.2020
3 143

Германияда қурбонлар сони 7 баравар кўпайди

Германияда қурбонлар сони 7 баравар кўпайди
Роберт Кох институти ходимларининг маълум қилишича, 3 апрелга келиб Германияда коронавирус билан касалланганлар сони 84794 кишини ташкил қилди. Бу расмий маълумотларга кўра, ХХРда COVID-19 эпидемияси авжига чиққанида қайд этилганидан 3000 нафарга кўп.

Германияда ушбу касаллик эпидемиясидан вафот этганлар сони ҳам 1000 кишидан ошди.
Сўнгги 24 соат ичида қайд этилган янги инфекциялар сони, олимларга кўра, 6174 кишини ташкил қилди.

Вирусология институти куйдирги бактериясини, вабо вибрионини ва сил касаллигини қўзғатувчисини кашф этган олим Роберт Кох шарафига номланган. Ушбу илмий муассаса тўғридан-тўғри Германия Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади ва Роберт Кох институти томонидан тақдим этилган CОVID-19 касаллиги кўрсаткичлари Германияда расмий ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда қурбонлар сони 7 баравар кўпайди