2 554
Дональд Трамп аҳолига ниқоб тақишни тавсия қилди, лекин ўзи бу тавсияга амал қилмаслигини айтди
Фото: ABC News
АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун ниқоб тақиш ниятида эмаслигини маълум қилди. Трамп буни мавқейига тўғри келмаслиги билан изоҳлади, деб хабар беради ABC News телеканалига таяниб Дарё.
«Бу шунчаки тавсия. Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шунчаки бу ишни қилишни истамайман. Кабинетда буюк ‘Резолют’ столи қаршисида ниқоб таққан ҳолда ўтириб, президентлар, бош вазирлар, диктаторлар, қирол ва қироличаларни қабул қилиш… Билмадим, бу мен учун эмас», — дейди Америка етакчиси.
Трамп кейинчалик ўз фикрини ўзгартириши мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтган. Шунингдек, у коронавирус пандемияси тезроқ тугашига умид билдирган.
Дональд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида тиббий бўлмаган материалдан тикилган ниқобларни тақишни тавсия этган. Трамп ушбу тавсияга исталган одам риоя қилиш мумкинлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, тиббий ниқоблардан беморлар билан ишлаётган шифокорлар фойдаланиши керак.
«Сўнгги тадқиқотлардан маълумки, касаллик белгилари бўлмаган одамлардан вирус юқиши эпидемия тарқалишида катта рол ўйнамоқда. Шу муносабат билан Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази соғлиқни сақлашнинг қўшимча ихтиёрий чораси сифатида юзни тиббий бўлмаган матолар билан ҳимоя қилишни тавсия қиляпти», — дейди Трамп.
Аввалроқ Оқ уй президент Трамп коронавирусга қайта тест топширганини маълум қилган эди — унда коронавирус аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 277 мингдан ошиб кетди, вирус оқибатида вафот этганлар сони 7152 кишига етди. Оқ уй экспертлари коронавирус оқибатида 2,2 миллион америкалик вафот этиши мумкинлигини тахмин қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади