15:55 / 04.04.2020
5 657

Украинада қизил салонга эга ноёб «Жигули» топилди (видео)

Украинада қизил салонга эга ноёб «Жигули» топилди (видео)
Фото: Motor
Украинанинг Харьков шаҳрида қизил рангли салонга эга олчаранг «ВАЗ-21063» топилди. 1990 йилда ишлаб чиқарилган автомобиль 2225 километргина масофа босган, деб хабар қилади Motor.

Ушбу «вақт капсуласи» ҳақида биринчи бор 2018 йилнинг охирларида — сотувга қўйилганида маълум бўлган. Автомобилнинг янги эгаси ўшандан буён 200 километрга яқин масофа босган бўлиб, ноёб нусхани эҳтиётлаб келади ва уни сотиш ниятида эмас.

Афсонавий машинанинг кузов ва интерьери худди янгидек. Орқа эшик ойналарида завод маркировкаси ҳам сақланиб қолган. Автомобилнинг янги эгасига заҳира балони, асбоб-анжомлар жамланмаси, шунингдек, оригинал қўлланма қўшиб берилган.

«ВАЗ-21063»нинг ушбу модификацияси 1979 йилдан 1994 йилга қадар ишлаб чиқарилган бўлиб, автомобиль 1,3 литрли карбюратор двигатель билан жиҳозланган. Тўрт поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқариладиган автомобилни 69 от кучи ҳаракатга келтиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада қизил салонга эга ноёб «Жигули» топилди (видео)