
Фото: REUTERS
Россиянинг Орехово-Зуево шаҳридаги кўпқаватли уйлардан бирида маиший газ портлади. Натижада, бир неча квартиралар қулаб тушди, 6 нафар фуқаро жабрланди.
«5 қаватли уйнинг 3-қаватидаги квартирада газ-ҳаво аралашмаси портлади. Натижада, 2-подъезднинг 3-5 қаватидаги квартиралар қулаб тушди. Қутқарув-излаш ишлари ўтказилмоқда», - деб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) баёнотини келтирмоқда «Интерфакс».
ФВВ ўтказган суриштирув натижасида портлаш сабаби ва жабрланганлар сони ҳам аниқланди.
⚡️Взрыв в Орехово-Зуево обрушил подъезд дома с 1 по 5 этаж, есть погибшие - источник "Интерфакса" pic.twitter.com/J0TJX9BvId
— Peter Green (@PeterGr70288666) April 4, 2020
«2-подъезддаги квартирада газ колонкаси портлаган. Уйда 80та квартира бор. 150 нафар фуқаро мустақил равишда эвакуацияланди. 50 нафар фуқаро ўт ўчириш – қутқарув бўлинмалари ёрдамида эвакуация қилинди. Қутқарув-излаш ишларига 56 ходим ва 19та техника жалб қилинган. Уюмлар остидан 6 нафар фуқаро қутқарилди. Тиббий ёрдам кўрсатилгач, улардан бирига жавоб берилди, 2 нафари шифохонада қолди, 3 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди», - дейилади ФВВ хабарида.
Москва вилояти прокуратураси воқеа тафсилотлари бўйича суриштирув бошлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар