23:34 / 04.04.2020
2 958

Туркманистонда исириқли совун ишлаб чиқарилади

Туркманистонда исириқли совун ишлаб чиқарилади
Туркманистоннинг «Тач хил» маиший химия компанияси таркибида исириқ уруғи бўлган суюқ совунни ишлаб чиқаришни бошлайди.
Turkmenportal нашрининг таъкидлашича, совун тиббий антисептик хусусиятга эга бўлади, чунки «исириқ уруғида пеганидин алкалоиди бор, у эса бактерицид ва стафилококка қарши хусусиятга эга».

13 март куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз китобларига асосланган ҳолда, исириқнинг бактерицид хусусиятлари ҳақида гапирган эди. Шундан кейин мамлакатда коронавирус профилактикаси учун исириқдан фойдаланила бошланди.

«Исириқ тутуни – ҳар хил, кўзга кўринмас вирусларнинг инсон вужудига киришига қаршилик қилувчи фаол восита», – деди давлат раҳбари ва оммавий тадбирларда ундан фойдаланиш ҳақида топшириқ берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистонда исириқли совун ишлаб чиқарилади