15:50 / 06.04.2020
6 636

Британия разведкаси коронавирус қандай пайдо бўлгани борасида ўз тахминини эълон қилди

Британия разведкаси коронавирус қандай пайдо бўлгани борасида ўз тахминини эълон қилди
Фото: REUTERS / John Sibley
ОАВда ёритилган тахминлардан бирига кўра, вирус Ухандаги вирусология институти лабораториясида кўршапалаклардан олинган.
Британия разведкаси коронавирус инфекцияси Ухандаги лабораториядан ташқарига чиқиб кетиши оқибатида тарқалган деган тахминни яна кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Daily Mail хабар берди.

Cobra фавқулодда қўмитаси аъзоларидан бири махсус хизматлар касалликнинг ҳайвондан инсонга юқиши ва лаборатория шароитида яратилганлиги борасидаги тахминларни илгари сурмоқда.

"Уханда ана шундай лабораториянинг мавжудлиги тасодиф бўлмаслиги мумкин. Бу тахмин четга сурилмайди", - деган нашр манбаси.
ОАВда ёритилган тахминлардан бирига кўра, вирус Ухандаги вирусология институти лабораториясида кўршапалаклардан олинган. У ўша ердан ташқарига чиқиб кетган.

Ухандаги вирусология институти бу айбловни ёлғон деб атади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумот беришича, дунё бўйича 1,1 млндан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 63 минг киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия разведкаси коронавирус қандай пайдо бўлгани борасида ўз тахминини эълон қилди