20:13 / 06.04.2020
2 612

Арманистон ва Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик коронавирусга чалингани аниқланди

Арманистон ва Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик коронавирусга чалингани аниқланди
Арманистоннинг Тавуш вилоятида Ўзбекистон фуқароси коронавирусга чалингани аниқланди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Маълум қилинишича, ўзбекистонлик эркак Арманистонга Баграташен назорат ўтказиш пункти орқали кирган юк машинаси ҳайдовчиси ҳисобланади. Ҳайдовчининг ҳарорати баланд бўлгани сабабли у дарҳол изоляция қилиниб, касалхонага олиб борилган.

Шунингдек, Қозоғистонинг Манғистов вилояти Ақтов шаҳрида вақтинчалик яшаётган 2 нафар Ўзбекистон фуқаросида 6 апрель куни коронавирус аниқланган. Улар Қизилўрда вилоятида коронавирусга чалинган шахс билан алоқада бўлгани айтилмоқда. Мазкур фуқаролар яшаган кўп қаватли уй карантинга олинган.

Аввалроқ АҚШда икки нафар ўзбекистонликнинг коронавирусдан вафот этгани ҳамда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур маълумотни тасдиқлагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, март ойининг охирида Австрияда ҳам Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арманистон ва Қозоғистонда 3 нафар ўзбекистонлик коронавирусга чалингани аниқланди