08:50 / 07.04.2020
2 414

Борис Жонсоннинг аҳволи оғирлашди. У интенсив терапия бўлимига ўтказилган

Борис Жонсоннинг аҳволи оғирлашди. У интенсив терапия бўлимига ўтказилган
Фото: EPA/Vostock-photo
Жонсон вирус юқтириб олгани 27 март куни маълум бўлган, 5 апрель куни Лондондаги Сент Томас касалхонасига ётқизилган эди.
Бош вазир офисидан маълум қилишларича, 6 апрель куни тушдан кейин унинг ҳолати ёмонлашган ва интенсив терапия бўлимига ўтказилган.

«Бош вазир мамлакатнинг биринчи вазири – Ташқи ишлар вазири Доминик Раабдан зарур ҳолларда унинг ўрнини эгаллашни сўради», – дейилади расмий хабарда.
The Guardian`нинг қайд этишича, Борис Жонсон ўзини йўқотиб қўядиган аҳволда эмас ва шифокорларнинг қарори унга тезкор сунъий нафас олдириш зарурати туғилиши эҳтимоли билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ҳукумати раҳбарининг касалхонага ётқизилиши унда коронавирус аниқланганидан кейин 10 кун ўтган бўлса ҳам, касаллик аломатлари йўқолмагани билан изоҳланган эди.
Душанба куни Бирлашган Қиролликда коронавирус юқтириб олганлар сони 50 мингдан ошди. Бор-йўғи 135 киши соғайган, қурбонлар эса 5300дан ортиқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Борис Жонсоннинг аҳволи оғирлашди. У интенсив терапия бўлимига ўтказилган