
Кот-д'Ивуарнинг энг йирик шаҳри Абиджанда коронавирусга чалинганлар учун қурилаётган тиббий марказ дарғазаб аҳоли томонидан вайрон қилинди. Бу ҳақда “Би-би-си” телеканали хабар берди.
Бу ҳолатнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеосида одамлар иншоотни бўлаклаб ташлаётганларини кўриш мумкин.
#COVID19CIV :
— La Côte d'Ivoire est Chic?? (@CotedIvoire_off) April 5, 2020
“ Démantèlement d’un centre d’accueil des cas confirmés de #Covid19 en construction au stade de la BAE à Yopougon .
La population estiment que le centre est beaucoup trop proche de leurs habitations... “ pic.twitter.com/BjcQsbp23B
Гувоҳларнинг таъкидлашича, шаҳарнинг гавжум туманларидан бири аҳолиси тиббий марказнинг уйлари яқинида қурилаётганига қарши чиққан. Бу орада мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий марказ коронавирусга чалинганлар учун шифохона сифатида ишлатилиши режалаштирилмаганини маълум қилган.
Айни вақтда Кот-д'Ивуарда коронавирусга чалинганлар сони 261 нафарни, вафот этганлар 3 нафарни ташкил қилмоқда.
Мамлакатда пандемия сабабли фавқулодда вазият режими амал қилмоқда, кечки соат 21дан тонгги соат 5гача комендантлик соати жорий қилинган. 30 мартдан 5,2 млн кишилик Абиджанда карантин киритилган. Бироқ бу одамларга тиббий марказни бузиб ташлашларига халақит қила олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар