10:05 / 07.04.2020
2 099

Саудия Арабистонининг қатор шаҳарларида 24 соатлик комендантлик режимига ўтилди

Саудия Арабистонининг қатор шаҳарларида 24 соатлик комендантлик режимига ўтилди
Ар-Риёддаги Қирол Фаҳд кўчаси / Фото: AFP
6 апрелдан бошлаб, Саудия Арабистонининг бешта шаҳри ва тўртта туманида 24 соатлик комендантлик режими жорий этилди. Бу ҳақда давлатнинг расмий ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Коронавирус тарқалишига қарши чора сифатида, пойтахт Ар-Риёд билан бирга Табук, Даммам, Даҳран ва Ҳофуф шаҳарлари; Жидда, Тоиф, Қатиф ва Ҳобар туманларида тўла суткалик комендантлик соати амал қила бошлади.

Маълум истиснолар билан, ушбу ҳудудларга кириш ва улардан чиқиш тўхтатилган.
Бунда фуқароларга фақат ўзи яшаб турган ҳудуддаги озиқ-овқат дўкони ёки дорихонага энг зарур эҳтиёжлар учун соат 06:00дан 15:00га қадар чиқишга рухсат этилади.

Подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 2600дан ошди. 551 киши соғайган, 38 бемор вафот этган.
Апрель ойи бошида бу каби чекловлар мусулмонлар учун муқаддас Макка ва Мадинада ҳам жорий қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонининг қатор шаҳарларида 24 соатлик комендантлик режимига ўтилди