10:43 / 07.04.2020
3 767

Коронавирус тарқалишига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлат маълум қилинди

Коронавирус тарқалишига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлат маълум қилинди
Фото: «Комсомольская Правда»
Тайван коронавирус тарқалишига қарши энг самарали кураш олиб бораётган мамлакат эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда «Комсомольская Правда»га таяниб Дарё хабар берди.

Хабар берилишича, олимлар аҳолисини коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича энг самарали кураш олиб бораётган етакчи мамлакатларни аниқлашда бир нечта омилларга эътибор қаратган. Хусусан, коронавируснинг мамлакатга кириб келган вақти, аҳоли сони ва унинг касалланганлар сонига нисбати, кўрилган чоралар ва уларнинг самарадорлиги.

Тайван оролининг аҳолиси Австралия аҳолисига тенг. Бироқ Тайван коронавирусга қарши самарали кураш олиб бормоқда. Хитойда коронавирус авж ола бошлаган вақтда унинг эпидемия марказига яқинлиги сабабли олимлар, хусусан, Жон Хопкинс университети олимлари Тайванда эпидемик вазият нохуш бўлишини тахмин қилган эди.

Бироқ эпидемия бошланганидан 10 ҳафта ўтгач, Австралияда қарийб 5000 нафар бемор қайд этилган бўлса, Тайванда уларнинг сони 400 кишидан кам бўлган.

Қайд этилишича, бу қаттиқ карантин чораларининг натижаси ҳисобланади. Карантин чоралари 124 банддан иборат бўлиб, улар қаторидан Хитойга сафарларнинг чекланиши, круиз кемаларининг оролдаги портларда учрашишининг чекланиши ва карантинни бузганларни қаттиқ жазолаш ўрин олган.

Тайван ўзини ниқоблар билан таъминлашни, одамларни коронавирус бўйича қайта текширишни бошлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 70 минг кишидан, коронавирус юқтириб олганлар сони эса 1 286 000 кишидан ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус тарқалишига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлат маълум қилинди