Фото: РИА Новости
Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус тарқалиши ортида мамлакатда фавқулодда вазият ва карантин режимларини киритишни истамаяпти, чунки у “халқ учун сиёсий жавобгарликни ўз зиммасига олган”.
Бундай фикрни шифокор ва телебошловчи Евгений Комаровский билдирди.
Комаровскийнинг айтишича, ҳозирда барча давлатлар Беларусдаги вазиятни кузатмоқда ва “у ерда фалокат юз беришини орзу қилади”.
“Чунки бу уларга мисол бўлиб хизмат қилади: мана қаранг, у ерда қандай қирғин, биз эса шоввозлар, бизда бу йўқ”, деб айтган мутахассис Big Money шоуси эфирида.
Комаровскийнинг айтишича, дунё етакчилари пандемия якунлангандан кейин Лукашенконинг уларга ўрнак қилиб кўрсатилишини ҳаммасидан кўпроқ исташмайди.
Шифокор Беларусь президенти томонидан фавқулодда вазият ва бошқа қатъий чоралар киритмаслик қарори биргина унинг қарори бўлмаганини айтган. “Унинг олдида шифокорлар, эпидемиологлар, фанлар академияси бўлган. Ва улар Лукашенкога маслаҳат беришганда, агар бирор нарса нотўғри кетса, терилари шилиб олинишини билганлар”, деб таъкидлаб ўтган мутахассис.
Коронавирус тарқалиши ортида аксарият давлатлар хорижликлар учун ўз чегараларини ёпиб, фавқулодда вазият киритди. Беларусь бу вазиятда чегараларни ёпмаган, бироқ республикага келаётган барча транспорт ортидан назоратни кучайтирган. Шунингдек, ҳукумат коронавирус авж олган давлатлардан келган фуқароларга 14 кун уйда карантинда қолишни буюрган.
Лукашенко апрель бошида республикада бошқа давлатларга ўхшаб фавқулодда вазият киритиши ва президент сайловлари олдидан “ўзини кўрсатиши” мумкинлигини айтган, бироқ у “бу ўйинларни ўйнашни” истамайди. Унинг таъкидлашича, Беларусь пандемиядан “саросимага тушмаган”. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Женисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди