14:41 / 07.04.2020
3 133

ЖССТ раҳбари: «Тиббий ниқоблардан фақат шифокор ва касалланганлар фойдаланиши лозим»

ЖССТ раҳбари: «Тиббий ниқоблардан фақат шифокор ва касалланганлар фойдаланиши лозим»
Фото: Altyn-orda.kz
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавируси пандемияси пайтида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича асосий тавсияларни ўзгартирмади — уларни фақат шифокор ва касаллар тақиши лозим, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилган.

«Биламизки, кўпчилик давлатлар COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун аҳолига тиббий ва тиббий бўлмаган ниқобларни тақишни тавсия этмоқда. Тиббий ниқоблардан биринчи навбатда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимлари фойдаланиши лозим», — деган у.

Унинг сўзларига кўра, бу шифокорларни инфекциядан ҳимоя қилиш учун зарурдир. Бироқ ниқоблар захираси жуда кам бўлгани учун ЖССТ раҳбари ниқоблардан кенг аҳоли фойдаланиши унга ҳақиқатан ҳам кўпроқ муҳтож бўлганларга етмай қолишидан хавотирланаётганини билдирган.

«Айрим ҳолларда бу етишмовчилик шифокоркар ҳаётини хавф остига қўяди. ЖССТ тиббий ниқоблар, респираторлар ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тиббиёт ходимларига тавсия этишда давом этади. Аҳоли учун эса тиббий ниқобларни касал бўлганларга ва уларга уйда қараётганларга тақишни тавсия этамиз», — деган Тедрос Гебрейесус.

Аввалроқ ЖССТнинг расмий вакили шундай тавсиялар бериб, тиббий ниқобнинг ўзи коронавирусдан ҳимоя қилолмаслигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 мартдан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ниқобсиз юрган шахслар жаримага тортилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ раҳбари: «Тиббий ниқоблардан фақат шифокор ва касалланганлар фойдаланиши лозим»