22:05 / 07.04.2020
2 689

Дунёнинг энг бой 100 кишиси пандемия сабабли 408 млрд доллар йўқотди

Дунёнинг энг бой 100 кишиси пандемия сабабли 408 млрд доллар йўқотди
Икки ой ичида дунёда миллиардерлар сони коронавирус пандемияси шароитида 20 фоизга камайиб, айни вақтда 2253 кишини ташкил қилмоқда.
Хусусан, сайёрамизнинг энг бой 100 кишисининг умумий бойлиги шу 2 ой ичида 408 млрд долларга камайган. Бундан Шанҳайнинг Hurun Institute ташкилоти маълумотлари дарак бермоқда.

Ушбу ташкилот ҳар йили дунёдаги миллиардерлар сони бўйича маъруза тайёрлайди ва унинг Hurun Global Rich List 20 рўйхати охирги марта 31 январда чиққан. Компания 6 апрелда эълон қилган махсус маърузада февраль-март ойлари учун маълумотлар келтирилган.

Ушбу рўйхатга кирган 100 миллиардернинг 86 фоизи февраль-март ойларида йўқотишларга учраган, 9 фоизи даромадини кўпайтира олган. Яна 5 фоиз миллиардерларнинг бойлиги ўзгармаган. Умуман олганда миллиардерлар кунига 75 млн доллардан йўқотишган.

Энг катта йўқотишга француз миллиардери Бернар Арно учраган. LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton компаниялари гуруҳи эгасининг бойлиги компания акциялари нархи қулагандан кейин январь ойидаги 107 млрд доллардан 77 млрд долларгача камайиб кетган.

Amazon компанияси бош ижрочи директори Жефф Безос охирги 2 ойида ичида 9 млрд доллар йўқотган, бироқ у ҳамон 131 млрд долларлик бойлик билан дунёнинг энг бой одами бўлиб қолмоқда.

Бу орада Zoom видеоанжуманлар платформаси асосчиси Юань Чжэннинг бойлиги 3,5 млрд доллардан 8 млрд долларгача кўпайган. Компания акциялари 2 ой ичида 2 баробар қимматлашган.

Hurun’нинг январдаги маърузасига кўра, дунёда 2816 минг миллиардер бўлган. Охирги 2 ой ичида уларнинг сони 20 фоизга қисқариб, ҳозирда 2253 нафарни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой 100 кишиси пандемия сабабли 408 млрд доллар йўқотди