23:08 / 07.04.2020
3 062

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга тиббиёт воситалари юборади

Одил Аҳмедов Ўзбекистонга тиббиёт воситалари юборади
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов коронавирусга қарши кураш учун Хитойдан тиббиёт воситалари юборади.
Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги сайтида хабар берилган.

Манбада айтилишича, айни дамда Шанҳайда бўлиб турган Одил Аҳмедов ўз ҳисобидан тиббиёт ходимлари учун махсус комбинезон, ҳимоя кўзойнаги ва юз шлемидан иборат тиббий воситаларни Ўзбекистонга юборади. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси миллий жамоа сардори ҳомийлик қилган гуманитар ёрдам Тошкентга етиб келишини таъминлайди.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов коронавирус пандемияси Ўзбекистонга кириб келгач, иккинчи марта хайрия ишларида қатнашди. Олдинроқ футболчи ака-укалари билан Намангандаги кам таъминланган оилаларга 500 миллион миқдорида озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилгани айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одил Аҳмедов Ўзбекистонга тиббиёт воситалари юборади