
Фото: zakon.kz
Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида кучли шамол натижасида кўпқаватли уйларнинг томи учиб кетди.
Қайд этилишича, шаҳарда шамолнинг тезлиги сониясига 28 метрни ташкил қилган.
«Шамолдан 700 квадрат метр майдондаги том учиб тушган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойида тозалаш ишлари олиб бормоқда», деб хабар берган мамлакат ИИВ фавқулодда вазиятлар қўмитаси раҳбари.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар