06:24 / 08.04.2020
3 105

ЖССТ: дунёда коронавирус пандемияси тугаши ҳақида тахмин қилишга ҳали эрта

ЖССТ: дунёда коронавирус пандемияси тугаши ҳақида тахмин қилишга ҳали эрта
Фото: PTI
ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, коронавирус инфекциясига қарши вакцина учун 20та дори кўриб чиқилмоқда.
Дунёда коронавирус пандемияси тугашини тахмин қилишга ҳали эрта, бу мавзуни икки ҳафтадан кейин кўтариб чиқиш мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиядаги вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.

"Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Ҳозирда турли мамлакатларда таҳлиллар, моделлаштириш ўтказилмоқда, юқорига ҳаракатни секинлаштириш керак. Барчаси кўрилаётган чоралар ва вирус аҳолидан қандай ўтишига боғлиқ. Эҳтимол, бу ҳақда икки ҳафтадан кейин гапирармиз", - деди Вуйнович.

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, коронавирусга қарши дорилар устида клиник тадқиқотлар олиб борилмоқда.
"Айни пайтда коронавирус инфекциясига қарши вакцина учун 20та дори кўриб чиқилмоқда", - деди у.
ЖССТнинг маълумот беришича, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 1,28 миллион кишига етган, 72 мингдан ортиқ киши вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ: дунёда коронавирус пандемияси тугаши ҳақида тахмин қилишга ҳали эрта