date
views 3 059

АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 400 мингдан ошди

АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 400 мингдан ошди
Фото: Reuters
COVID-19 пандемиясининг бутун жаҳон бўйлаб статистикасини олиб бораётган worldometers.info сайти маълумотига кўра, АҚШда SARS-CoV-2 коронавирусини юқтирган беморлар сони 400 минг нафардан ошган.

Бу борада Америка Қўшма Штатлари жаҳонда мутлақ етакчи бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда 400 минг 549 киши касалликка чалинган (кунлик ўсиш +33 минг). 12857 киши вафот этган (кунлик ўсиш +1970). 21 минг 700 киши тузалган.

2-ўринда Испания: жами юқтирганлар сони — 146 690 (+5 267), вафот этганлар сони — 14 045 (+704), тузалганлар сони — 43 208;
3-ўринда Италия: жами юқтирганлар сони — 135 586 (+3 039), вафот этганлар сони — 17 127 (+604), тузалганлар сони — 24 392;
4-ўринда Франция: жами юқтирганлар сони — 109 069 (+11 059), вафот этганлар сони — 10 328 (+1 417), тузалганлар сони — 19 337;
5-ўринда Германия: жами юқтирганлар сони — 107 663 (+4 288), вафот этганлар сони — 2 016 (+206), тузалганлар сони — 36 081;

Коронавируснинг дастлабки ўчоғи бўлган Хитой 6-ўринга тушиб кетган. Кеча Хитойда илк марта ўлим ҳолати қайд этилмаган, бор-йўғи 32та янги ҳолат аниқланганди. 8 апрель куни яна икки ўлим ва 62та зарарланиш ҳолати қайд этилди. Жами 81802 юқтирганлардан 77279 нафари тузалиб бўлган. 3333 киши вафот этган. Шифохоналарда 1190 нафар бемор қолмоқда.

8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами касалланиш ҳолатлари сони 534тани ташкил этмоқда. Бугун 14та янги ҳолат аниқланди. Вафот этганлар сони — 3 киши. Шу кунгача 30 киши касалликдан бутунлай фориғ бўлган.

Қозоғистонда бу кўрсаткич — 709, Афғонистон — 423, Қирғизистон — 270.
Россияда эса касалланганлар сони 8672 кишига етди (бугун + 1175). Вафот этганлар — 63 (+5). Тузалганлар — 580 киши.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 400 мингдан ошди