
Бир неча кундан бери менга Россия телевидениесида чиққан бир роликни қайта ва қайта юборишмоқда. Унда айтилишича, Россияда ишлаб чиқарлаётган калидавир препарати COVID-19 хасталигида самарали таъсирга эга экан. Айтилишича, унга талаб кундан-кунга ортмоқда ва у коронавирусни даволар экан. Мендан ушбу хабар тўғрими, деб сўрашмоқда. Хўш, ҳақиқий аҳвол қанақа?
Калидавир бу – лопинавир ва ритонавир препаратларининг йиғиндисидан ташкил топган ОИВ вирусига қарши қўлланиладиган препарат. У ҳақиқатдан ҳам ОИВ вирусида самарали натижа беради. Бу энди алоҳида мавзу.
Ушбу препарат COVID-19 хасталигида қандай натижа беради? Мен мутахассис сифатида ТВда айтилаётган бу борадаги маълумотларга, тўғриси, ишонмайман. Фақатгина илмий асосланган манбаларга ишонаман.
Хуллас, излаб кўрсам ушбу препаратнинг COVID-19га таъсири тўғрида Хитой ва АҚШ мутахассислари ўтказган тадқиқот ишлари бор экан. Иккисида ҳам ушбу препарат CОVID-19 ҳеч қандай ижобий фойда бермаслиги ҳақида ёзилган. Шундай экан, Россия ТВси тарқатган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хулоса қилиш мумкин.
Бахтиёр Шералиев
Манба: Xabar.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар