23:05 / 08.04.2020
9 672

Жанжалнинг каттаси энди бошланадиган кўринади...

Жанжалнинг каттаси энди бошланадиган кўринади...
Британия ва “катта еттилик” давлатлари Хитойни коронавирус учун судга тортиши мумкин. Ташқи сиёсатга ихтисослашган “Генри Жексон Жамияти” томонидан тайёрлаган ва Лондонда эълон қилинган ҳисоботда шундай дейилади.

Яна манбада айтилишича, Хитой пандемиянинг ҳақиқий кўламини яшириш билан Британияга 351 млрд фунт-стерлинг (431 млрд. доллар), “катта еттилик” давлатлари иқтисодиётига эса қарийб 4 триллион доллар зарар келтирган. Дунё миқёсида олганда эса бу кўрсаткич жами 6,5 триллион долларга тенг.

Суд даъвоси БМТ Халқаро Маҳкамасига киритилиши мумкин. 2005 йилда қабул қилинган Халқаро санитария қоидалари (2003 Хитойдаги SARSдан кейин ишлаб чиқилган) га мувофиқ, давлатлар эпидемиялар ҳақида ҳаққоний маълумотларни тақдим қилиш мажбуриятини зиммасига олган.

Депутатлар ҳукуматни Хитой билан алоқаларни қайта кўриб чиқишга чақиряпти. Инглиз вазирларидан бири “Хитойнинг ёввойи ҳайвон бозорлари пандемия ўчоғига айланганини яхши биламиз”, деб айтган.

Британия махсус хизматлари Ухандаги лабораториянинг вирусга алоқаси бўлиши мумкин, деган (аввал воз кечилган) назарияни қайтадан текшираётгани ҳам айтиляпти.

Хуллас, жанжалнинг каттаси энди бошланадиган кўринади...

platforma.uz каналидан олинди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанжалнинг каттаси энди бошланадиган кўринади...