
Фото: «REUTERS»
АҚШда коронавирус қурбонлар сони ўтган бир кеча-кундузда 1965 тани ташкил этди. Бу янги антирекорд саналади, дейилади Жонс Хопкинс университети маълумотида — маҳаллий вақт билан соат 21:30 (6:30) да.
COVID-19 туфайли жами 14 768 киши ҳаётдан кўз юмди. Бир кун олдин 12 803 нафарни ташкил этганди.
Коронавирусни юқтирганлар сони 431 кишига етди, 23 минг киши тузалди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда қурбонлар сони 100 мингдан кам бўлишини умид қилаётганди. Яқинда 100 мингдан 200 минггача одам вафот этиши мумкинлигини айтиб, аҳолини энг машаққатли ҳафталарга тайёр туришга чақирди.
АҚШ вице-президенти Майк Пенс эса Американинг катта-катта шаҳарларида пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланаётганини маълум қилган.
АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Бундай юқори кўрсаткичларни Трамп аҳолини фаол тестдан ўтказиш билан боғламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар