18:20 / 09.04.2020
3 543

Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди

Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди
Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд/Фото: Erin Schaff/The New York Times
Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди. Шу муносабат билан шифохонада 500 та ўрин тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда подшоҳлик оиласига яқин манбага таяниб The New York Times нашри хабар берди.

Шу муносабат билан подшоҳлик оиласига хизмат кўрсатувчи Подшоҳ Файсал номидаги шифохонада 500 та VIP-ўрин тайёрлаб қўйилган. Айни вақтда шифохонанинг жонлантириш бўлимида Ар-Риёд губернатори бўлган шаҳзодалардан бири жойлаштирилган.

Таъкидланишича, 84 ёшли подшоҳ Салмон Қизил денгиздаги оролда жойлашган саройида изоляцияда бўлади. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ва вазирлар ҳозирда изоляцияда қолмоқда.

Айни вақтда Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси сабабли йирик шаҳарлар қатъий карантинда қолмоқда. Бу ерда дўконларга ёки тиббий ёрдам учунгина кўчага чиқишга рухсат берилган.
Ҳозирда подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 3 мингга яқинни, вафот этганлар сони эса 41 нафарни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди