Фото: «Newtribuna.ru»
Таиланд фуқароси тузалиб чиққанидан бир ҳафта ўтар-ўтмас яна коронавирус инфекциясини юқтириб олди, деб хабар берди «Тхаи Рат» газетаси Чайяпхум провинцияси соғлиқни сақлаш департаментига таяниб.
Март ойи бошларида чет элдан қайтиб келган 38 ёшли аёл тоби қочиб, 12 март куни шифокорга мурожаат этди. Тест натижалари коронавирус борлигини тасдиқлади. Бемор Бангкокдаги шифохоналардан бирида икки ҳафтадан зиёд муолажа олгач, тузалган. Тест хулосалари уч марта ҳам COVID-19 йўқлигини тасдиқлагач, аёлни шифохонадан чиқаришди.
Мартнинг охирида туғилиб ўсган провинциясига қайтган аёл 4 апрель куни шамоллаш аломатлари билан яна шифокорга кўринди. Бироқ уч марта ўтказилган тест натижалари унда коронавирус борлигини тасдиқлади. Аёл провинциядаги шифохонанинг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилди. Ҳозир у такрорий муолажа олмоқда.
«Кутилмаган ҳолат, лекин буни Бангкок шифохонаси ходимларининг тиббий ҳужжатлари ва кўрсатмаларига асосланган эпидемиологик текширув тасдиқлади», — дейди Чайяпхум провинцияси соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Ватчира Ботпхибун.
Коронавирус Чайяпхумни деярли четлаб ўтди. Провинцияда бор-йўғи тўртта ҳолат қайд этилди, икки карра касалланган аёл ҳам шулар жумласидан.
Маълумотларга кўра, Таиландда коронавирус инфекцияси эпидемияси бошланганидан бери 2423 та ҳолат қайд этилган бўлиб, улардан 32 нафари ҳаётдан кўз юмди, 940 киши тузалган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?