06:25 / 10.04.2020
2 157

Россия рози бўлди. ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга келишишди

Россия рози бўлди. ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга келишишди
Фото: Reuters
ОПЕК+ давлатлари видеоконференция шаклидаги учрашувда бозордаги нархларни назорат қилиш мақсадида кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишиб олди.
Bloomberg нашри хабарида айтилишича, ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 10 миллион баррелгача қисқартиришга келишиб олган.

Музокаралардан хабардор делегатлардан бирининг сўзларига кўра, Россия ҳам қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга рози бўлган. Кремль АҚШ ҳам бу борадаги ишларга фақат гап билан эмас, амалий тарзда қўшилишини хоҳламоқда.

Трамп эса АҚШ нефть қазиб олишни қисқартирмаслигини маълум қилган. Ўз навбатида, АҚШнинг баъзи ҳудудларида талаб камайгани сабаб нефть қазиб олиш ҳажми автоматик тарзда қисқарган.

ОПЕК+ учрашуви олдидан нефть нархи бироз кўтарилди. Лондон биржасида Brent 1,6 фоизгача қимматлаб, 1 баррели 33,37 долларга етди. Бу ҳолатдан Саудия Арабистони унумли фойдаланиб қолди. ОПЕК+ музокараларининг тафсилотларидан тахминан хабардор бўлгани айтилаётган Саудиянинг Public Investment Fund компанияси нефть арзонлаши сабаб нархи тушган Европанинг йирик нефть ва газ корхоналари акциясини сотиб олишни бошлаган. Саудия бу учун 1 миллиард доллар сарфлагани айтилмоқда.

Турли манбалар ОПЕК+ музокаралари тафсилотларини маълум қилди. Уларда айтилишича, музокаларга кўра нефть қазиб олиш ҳажми турли босқичларда олиб борилади. Масалан, июнь ойидан бошлаб дунё бўйлаб нефть қазиб олишнинг кунлик ҳамжи 10 миллион баррелга камайтирилади. Декабрдан бу кўрсаткич 8 миллион баррелга етади, кейинги йил апрелдан кунлик нефть қазиб олиш ҳажми ҳозиргига қараганда 6 миллион баррелга камаяди. Нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш режаси икки йилга мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия рози бўлди. ОПЕК+ давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришга келишишди