10:50 / 10.04.2020
3 668

Ҳиндистон аҳолиси карантин сабабли 30 йил ичида илк бор Ҳимолойни кўра олди

Ҳиндистон аҳолиси карантин сабабли 30 йил ичида илк бор Ҳимолойни кўра олди
Фото: Twitter @gauravbhanu89
Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши олдини олиш учун 23 мартдан киритилган карантиндан кейин экологик вазият анча яхшиланди.
Бунинг исботи сифатида Панжоб штати аҳолиси карантин вақтида ҳаво тозалангани сабабли узоқ йиллар давомида илк бор Ҳимолой тоғларини кўра олишганини айтиш мумкин. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Тоғлардан 200 км узоқликда жойлашган Жаландхор шаҳри ва унинг ён атрофидаги аҳоли ижтимоий тармоқларда тоғнинг суратлари билан бўлишиб, уни ўнлаб йиллар давомида кўра олишмаганини таъкидлаб ўтишган.

Ҳаво тозалангани сабабли 30 йил ичида илк бор Ҳимолойни аниқ кўра олдим. Бу ажойиб”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири Манжит Канг.

Ҳаво ҳудудда саноат корхоналари ва автомобиллар ҳаракатланиши тўхтагандан кейин яхшиланган. Ҳиндистоннинг экологияни назорат қилиш марказий кенгашининг таъкидлашича, карантин чоралари киритилишининг биринчи куниёқ ҳаво 44 фоизга тозаланган. Карантиннинг бир ҳафтаси ичида эса мамлакатнинг 85 та шаҳрида экологик вазият яхшиланган.

Аввалроқ Италиянинг Венеция шаҳридаги каналлар карантин вақтида тиниқ кўринишга келгани маълум қилинганди. Уларда балиқларни ва ҳаттоки дельфинларни кўриш мумкин бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон аҳолиси карантин сабабли 30 йил ичида илк бор Ҳимолойни кўра олди