12:20 / 10.04.2020
3 891

Коронавирус юқиш йўллари ҳақидаги яна бир миш-мишга ойдинлик киритилди

Коронавирус юқиш йўллари ҳақидаги яна бир миш-мишга ойдинлик киритилди
Фото: «Medicalxpress.com»
Огайо штат университети ходими Санжа Илич коронавируснинг озиқ-овқат орқали юқиши ҳақидаги миш-мишни инкор этмоқда, деб ёзади «MedicalXpress»га таяниб "Хабар" нашри.

«Коронавирус ошқозон-ичак касаллиги ҳисобланмайди, COVID-19 инфекцияси озиқ-овқатда кўпаймайди», — дейди олим. Шунингдек, у вируслар юзада кўпаймаслигини, улар тирик организмга эҳтиёж сезишини таъкидлаган.

Лекин мутахассис коронавирусни супермаркетда юқтириб олиш мумкинлигидан огоҳлантирган. Бунинг олдини олиш учун Санжа икки метрли ижтимоий масофа сақлашни ҳамда антисептик билан қўлларга тез-тез ишлов бериб туришни тавсия этади. Харид қилинган мева-сабзавотларни албатта яхшилаб ювиш керак.

Экспертнинг таъкидлашича, дўконлардан озиқ-овқат етказиб беришдан хавотирланиш ортиқча. Унинг айтишича, бугунги кунга қадар ресторан ёки дўконлардан озиқ-овқат етказиб бериш хизмати орқали коронавирус юқиш ҳоллари аниқланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус юқиш йўллари ҳақидаги яна бир миш-мишга ойдинлик киритилди