Фото: Reuters
АҚШда коронавирус тарқалиши энг юқори чўққига чиқди, айрим минтақаларда пасайиш ҳам кузатила бошлаган. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўтказилган матбуот анжумани вақтида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости»га таяниб Дарё.
«Биз касалликнинг энг юқори чўққисидамиз, бунга ишончим комил. Айрим ҳолатларда пасайиш кузатилмоқда, биз жараённи бошлаб юбордик», — дейди Америка етакчиси.
Матбуот анжуманида иштирок этган вице-президент Майкл Пенснинг сўзларига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият энг кескин бўлган минтақаларда барқарорлашув белгилари тобора кўпроқ кузатилмоқда. Вице-президент Нью-Йорк шаҳри, Денвер ва Луизиана штатларини мисол қилиб келтирган.
Аввалроқ АҚШ разведкаси Уханда тарқалган коронавирус ҳалокатли бўлиши ҳақида ҳукуматни ноябрь ойидаёқ огоҳлантиргани маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ вице-президенти Майкл Пенс 8 апрель куни брифинг чоғида мамлакатнинг баъзи йирик шаҳарларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият яхшиланаётганини маълум қилганди. Трамп эса АҚШда коронавирус қурбонлари сони 100 минг кишидан камроқ бўлишига умид қилишини билдирган. Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 465 минг кишидан ошди, 16,6 мингдан ортиқ одам вафот этди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради