22:35 / 10.04.2020
3 620

Эпидемиолог: коронавируснинг белгисиз ташувчилари ҳам бор

Эпидемиолог: коронавируснинг белгисиз ташувчилари ҳам бор
Фото: «Yandex.ru»
Коронавируснинг аломатсиз ташувчилари аксар ҳолларда юқумли бўлади, шу боис уларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак, дейди ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси махсус эксперт комиссияси раҳбари, етакчи эпидемиолог Чжун Наньшань.

«Хитой четдан келаётган COVID-19 нинг, айниқса, аломатсиз ҳолатларига жиддий аҳамият бермоқда», — дейди Чжун Наньшань Жанубий Кореядаги ҳамкасблари билан ўтказилган онлайн-консультация чоғида.

Унинг сўзларига кўра, белгисиз ташувчилар осмондан тушгани йўқ. Улар асосан коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган ёки эпидемиологик вазият оғир ҳисобланган ҳудудлардан келишган.
«Бундай одамлар вирус ташувчиси саналади ва уларнинг аксарияти юқумлидир», — дейди эпидемиолог.

«РИА Новости»нинг ёзишича, Хитой 1 апрелдан аломатсиз ташувчилар умумий статистикага киритилмаётганидан хавотирга тушган кенг жамоатчилик босими остида коронавируснинг белгисиз ҳолатлари ҳақида маълумотлар чоп эта бошлади.
Охирги кунларда Хитойда 47 та шундай ҳолат аниқланган бўлиб, улардан 14 нафари четдан кириб келган.

Хабарларга кўра, ўтган бир кеча-кундузда коронавирусга топширилган тест натижалари мусбат чиққанига қарамай, касалликка хос аломатлар кузатилмагани учун 40 киши карантиндан чиқарилган. Айни вақтда аломатлари бўлмаган, лекин касалликка чалинган яна 1097 нафар киши тиббий кузатув остида қолмоқда. Ўтган бир кеча-кундузда 14 киши аломатсиз ҳолатдан тасдиқланганлар сафига киритилган.

Ҳукумат сал аввалроқ лаборатория тест натижалари мусбат чиққан, лекин хасталикнинг клиник аломатлари бўлмаган беморларни коронавирусга чалинганлиги тасдиқланганлар орасига қўшмаслиги, чунки улар касалликни тарқатмаслигини маълум қилганди. Экспертлар фикрича, инфекция юқишига асосланилганда, коронавирусни юқтирган аломатсиз беморлар ҳам патоген ажратиши мумкин. Фақат уларда йўтал ва аксириш каби белгилар йўқлиги боис танадан патоген ажралиши ва инфекциянинг тарқалиш эҳтимоли кам бўлади.

Шунга қарамай, дарди аломатсиз кечаётган беморлар ҳам 14 кунга карантинга жойланиши зарур, чунки улар барибир бошқаларга вирусни юқтириши мумкин, дейди мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эпидемиолог: коронавируснинг белгисиз ташувчилари ҳам бор