07:17 / 11.04.2020
2 410

Тожикистон хорижликлар учун чегараларини вақтинча ёпди

Тожикистон хорижликлар учун чегараларини вақтинча ёпди
Тожикистонда коронавирус кириб келиши олдини олиш мақсадида хорижликларнинг мамлакатга кириши ва ундан чиқишига вақтинча тақиқ киритилди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Коронавируснинг кириши ва тарқалишига йўл қўймаслик бўйича фавқулодда чораларни амалга ошириш мақсадида Тожикистон давлат чегарасидаги барча ўтказиш пунктлари орқали хорижий давлатларнинг барча фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши ва чиқишига вақтинчалик чекловлар киритилди”, дейилган хабарда.

Ушбу тақиқлов хорижий давлатлар дипломатлари, республикада аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар вакиллари, халқаро юк ташишларни амалга оширувчи ҳайдовчилар, самолёт экипажлари ва халқаро темир йўл алоқаси бригадаларига қўлланмайди.

Тожикистон ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, тақиқ остига тушган хорижликларнинг Тожикистондан чиқиши зарурати пайдо бўлганда ҳокимият хорижий давлатларнинг расмий, жумладан чартер рейслар ташкиллаштириш бўйича мурожаатларини кўриб чиқишга тайёр.

Айни вақтда Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон хорижликлар учун чегараларини вақтинча ёпди