6 136
50 йил аввал ҳарбийлар томонидан яратилган восита коронавирусга қарши самарали бўлиб чиқди
Фото: Reuters
Россиялик олимлар коронавирусга қарши “Мефлохин” воситасининг самарали эканини исботлашди. Безгакка қарши қўлланувчи восита вируснинг цитопатик таъсири (ҳужайраларда вирус кўпайиши билан боғлиқ салбий ўзгаришлар) авж олишини тўлиқ тўсган.
Бу ҳақда Россия федерал тиббий-биология агентлиги маълум қилди.
“Мефлохин” ҳужайраларда 2 мкг/л миқдорда коронавируснинг цитопатик таъсири авж олишини тўлиқ блоклаши исботланди. Қон плазмасида бундай миқдорга воситанинг инсонда қўллашга рухсат берилган терапевтик дозаларида қабул қилингандан кейин эришилади”, деб айтган агентлик раҳбари Вероника Скворцова.
Унинг айтишича, воситанинг клиник самарадорлигини ўрганиш учта илмий марказда олиб борилмоқда.
“Мефлохин” бир марта 750 мг/сутка (250 мглик 3 та таблетка) миқдорда қабул қилингандан кейин унинг қон плазмасидаги максимал миқдори биринчи кун давомида 1,51 мкг/л.га етади. Воситани 500 мгдан қабул қилишни давом эттирганда унинг қон плазмасидаги миқдори ошади ва 2-3-кун 2,7-3,8 мкг/л.га етиб, вируснинг йўқолишини таъминлайди. Воситанинг 250 мгдан (кунига 1 таблеткадан) кейинги қабул қилиниши зарур миқдорни бутун даволаш курси (7 кун) давомида ва у якунлангандан бир неча кун кейин ҳам сақлаб туришга имкон беради”, деб айтган Скворцова.
“Мефлохин” (бошқа номи “Лариам”) безгакнинг олдини олиш ва уни даволашда қўлланувчи восита бўлиб, АҚШдаги Уолтер Рид номидаги армия илмий-тадқиқот институтида 1970-йиллар бошида, Вьетнамдаги урушдан кейин ишлаб чиқилган.
Таъкидланишича, ушбу восита Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қиладиган асосий дори воситалари рўйхатига киради. ОАВ маълумотларига кўра, “Мефлохин” Гуантанамо базасидаги маҳбусларда синовдан ўтказилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди