11:44 / 11.04.2020
2 367

Россияда коронавирус сабаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 5-15 фоизга қимматлашди

Россияда коронавирус сабаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 5-15 фоизга қимматлашди
Фото: «РБК»
Россияда катта савдо тармоқларининг етказиб берувчилари озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ўртача 5 фоиздан 15 фоизгача оширган. Бу ҳақда Чакана савдо компаниялари ассоциацияси (АКОРT) маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.

«Ретейлерларнинг алоҳида етказиб берувчилари нархларнинг 20, 30 ва 50 фоизгача қимматлашиши ҳақида огоҳлантирмоқда», — дейилади хабарда. Ассоциация вакиллари ушбу вазиятни март охири ва апрель бошида кузатилётганлигига рубль курсининг кескин тушгани сабаб эканини билдирган.

Шунингдек, аҳолининг харид қобилиятига коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилган чеклов чоралари ҳам таъсир қилмоқда, тақиқлар туфайли кичик ва ўрта бизнес корхоналари ёпилган.

Аввал апрель бошида Россия бош вазири Михаил Мишустин маҳсулотлар, жумладан, дори-дармон ва бошқа керакли товарлар нархини «музлатиш» таклифини қўллаб-қувватлаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирус сабаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 5-15 фоизга қимматлашди